Францияда сайёҳлар ўтирган самолёт портлаб кетди
Франция шарқидаги Савойя департаментида енгил моторли сайёҳлар самолёти ерга қулаб, портлаб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимлик матбуот хизмати хабар берган.
Un appareil de type petit ULM s'est écrasé ce vendredi dans le massif des Bauges. Les deux occupants ont perdu la vie. Le préfet Pascal Bolot adresse ses plus sincères condoléances à leurs familles et leurs proches. pic.twitter.com/CD31azzEGN
— Préfet de la Savoie (@Prefet73) June 18, 2021
Фожиа 18 июнь кечки пайт Бож тоғли ҳудудида, денгиз сатҳидан тахминан 1,1 минг метр баландликда содир бўлган.
«Ансидан парвоз қилган самолёт бортидаги икки киши қулашдан сўнг юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган», — дейилади матбуот хизмати баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter