Франция «британча штамм» сабаб яна қаттиқ карантинга қайтмоқда
3 апрелдан бошлаб Франция бир ой муддатга янги миллий карантинни жорий қилади. Бу ҳақда президент Эммануэл Макрон телевизион канал орқали халққа мурожаатида маълум қилди.
Илгари чекловлар фақат 19 та департаментда амал қилган холос.
«Бу вирус тарқалишини секинлаштиришнинг энг яхши усули. Қарорни иложи борича кечиктириш учун қўлимиздан келганини қилдик, аммо энди бу жуда зарур. Ҳозирда интенсив терапияда бўлган беморларнинг 44 фоизини 65 ёшгача бўлганлар ташкил этади», - дея таъкидлади Франция раҳбари.
Мамлакатда ноозиқ-овқат дўконлари ва ресторанлар ёпилади. Соат 19: 00дан кейин комендантлик соати бўлади. Энг йирик «Стад де Франс» стадионида кенг миқёсли эмлаш маркази яратилади. Расмийлар 20 миллион кишини коронавирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда. Бу ёзнинг ўрталарига қадар оммавий иммунитетга эришишга имкон беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter