Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фото: Қашқадарё вилоятида бодом гуллади

Фото: Қашқадарё вилоятида бодом гуллади

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди саналган Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида бодом гуллагани хабар берилди. 

Гидрометеорология бўйича мутахассис Эркин Абдулаҳатов ушбу ҳодиса юзасидан хавотирли муносабат билдирди. 

«Охирги икки-уч кунликда республиканинг катта қисмида апрель ойининг ўрталарига хос илиқ, баҳорий ҳаво кузатилмоқда. Жануб вилоятларда ҳарорат максимумлари +20 даражага кўтарилди. Бу эса юқоридаги каби эртапишар бодом дарахтида гуллаш ҳолатларини келтириб чиқарган кўринади.

Бу, табиийки оммавий гуллаш эмас, аммо бунақа иссиқ кунлар яна икки уч кун давомий кузатилса, жануб ва воҳа ҳудудларида бодом дарахтларида гуллаш ҳодисалари кузатилиши ҳам бор гап. Бу келаси йил ҳосили учун ёмон», — дея ёзади мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қашқадарё вилоятида чанг бўронлари ҳам кузатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг