Фото: Буни кўрганингиздан кейин Европа харитасига аввалгидек қарaмаслигингиз аниқ
Италиянинг пойабзалга ўхшашини барча яхши билади – бу аниқ ҳақиқат, лекин Европанинг бошқа давлатлари ҳақида нима дейиш мумкин?
Zackabier тахаллусли германиялик YouTube фойдаланувчиси бу саволни ўзига бериб кўрди. У кўҳна қитъа харитасини диққат билан кўриб чиқишга қарор қилди ва Епропа ижодкорлар кўзлари билан қараганда қандай кўринишини тахмин қилди.
Шундай қилиб, у қитъанинг 48 мамлакати контурасини диққат билан ўрганди. Дастлабки қараганда уларнинг кўпчилиги бутунлай шаклсиз ва ҳеч нарсага ўхшамасди, аммо Zackabier ижодий фикрлашга озгина тасаввур қўшилса, ҳатто бир томчи ҳам, айтайлик, мушукчага айланиши муминлигини исботлади. Баъзи суратлар жуда оддий бўлиб чиқди, айримлари, аксинча, энг кичик деталлари ва тафсилотлари билан қандайдир жонзотга айланди-қолди. Масалан, Хорватия – учиб кетаётган эртакнамо аждарчага, Эстония – совуққон бўрига, Финляндия – делфинга ўхшаган бўлса, Буюк Британия бурнидан ҳовур чиқараётган қизил аждар, Франция – бойўғли, Словения – қичқирганча чопиб бораётган хўроз, Полша – ўкираётган шер тарзида тасвирланган. Энг ажойиби Руминия – болажонлар севиб томоша қиладиган мултфилм қаҳрамони – Немо.
Энг муҳими, Европанинг бу визуал талқини жуда қизиқарли акс этди ва сиз кўрган нарсаларингиздан сўнг энди кўҳна қитъа харитасига аввалгидек қарамаслигингиз аниқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter