Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европани аянчли келажак кутмоқда — нима қилмоқ керак?

Европани аянчли келажак кутмоқда — нима қилмоқ керак?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси директори Ханс Клюге Европада COVID-19 туфайли ярим миллион киши ҳалок бўлишини эҳтимолини айтди. Унинг ВВСга айтишича, агар давлатлар чекловларни кучайтирмаса, қишда 500 мингга яқин одам ҳалок бўлиши мумкин.

ЖССТ Европада коронавирус тарқалишининг ортиб бораётганидан хавотирда. Шунинг учун мутахассислар ҳали эмланмаган ҳар бир кишига ниқоб тақишни ва аҳолини эмлаш ишларини давом эттиришни тавсия қилган.

Унинг сўзларига кўра, Европада COVID-19нинг навбатдаги тўлқини совуқ ҳавонинг яқинлашиб келаётгани, бир қатор мамлакатларда эмлаш даражаси пастлиги ва кўпроқ юқумли штаммларнинг пайдо бўлиши туфайли кузатилмоқда.

Клюге, шунингдек, мажбурий эмлаш бўйича қонунчилик ва жамоатчилик муҳокамаси ўтказишга чақирган.

«Мажбурий эмлашга мурожаат қилишдан олдин, сиз бошқа воситаларни кўришингиз керак, масалан, эркинликни умуман чекламайдиган, аксинча, уни сақлаб қолишга ёрдам берадиган йўлларни», — дея хулоса қилган у.

19 ноябр куни АҚШда коронавирус инфекциясининг энг эрта ҳолатини аниқлаган тадқиқот нашр этилди. Ҳисоботда биринчи бемор сифатида Хитойнинг Ухан шаҳридаги балиқ бозорида ишловчи сотувчи аёл кўрсатилган. Аризона университетининг Экология ва эволюцион биология кафедраси мудири, доктор Майкл Варобайнинг айтишича, у 2019 йил 11 декабрда инфекцияни юқтирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг