«Forbes» энг сердаромад Голливуд актёрларини эълон қилди
Рўйхатга 2017 йилнинг 1 июнига қадар намойиш этилган картиналар кирди ва киностудияларга катта даромад келтирадиган Голливуд актёрлари саралаб чиқилди.
Рўйхатнинг бошида Жереми Реннер турибди, у қатнашган филмлар кассабоп бўлиши кафолатланади, унинг гонорари эса 94 бараварга ошган.
«Кумуш» рейтингни Эмма Уотсон олди. У иштирок этган сўнгги учта филмга сарфланган ҳар бир доллар 70 баравар бўлиб қайтди.
Учликни актриса Скарлетт Йоханссон якунлаб берди, у ҳам киноижодкорларга яхшигина фойда келтирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter