Флорида илонларга қарши еб тугатиш усулини қўлламоқчи
Американинг Флорида штатида йўлбарссимон қора питонларнинг ҳужумига қарши қадимий исботланган усул — душманни еб тугатиш усулини қўллашга қарор қилишди.
Ёввойи ҳайвонлар ва балиқ захираларини муҳофаза қилиш комиссияси Флорида Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда питонларни истеъмол қилишга рухсат бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Дастлаб илонларнинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш учун питон гўштидаги симоб миқдорини текшириш керак бўлади.
Илонларга қарши курашишнинг қадимий усули — уларни еб тугатиш.
Мутахассисларнинг маълум қилишича, питонлар 1980-йилларда штатга олиб келинган. Ҳозир улар нафақат одамлар, балки маҳаллий ёввойи ҳайвонот дунёсига ҳам хавф солмоқда. Флоридада, ҳатто, питонларни овлаш ва йўқ қилиш дастури ҳам йўлга қўйилган, дея хабар берди CNN.
Донна Калил — 473 та питонни тутган биринчи овчи аёл. Питондаги симоб даражасини текширгандан сўнг у оқ илон гўштини истеъмол қила бошлаган. Унинг айтишича, айниқса, питон қоқиси мазали экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter