Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Fitch Ratings Artel компаниясинг «B» даражасидаги кредит рейтингини «ижобий»га кўтарди

Fitch Ratings Artel компаниясинг «B» даражасидаги кредит рейтингини «ижобий»га кўтарди

Бугун, 4 июл куни «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги Artel Electronics МЧЖнинг «B» даражасидаги кредит рейтингини «ижобий»га кўтарди. Бу ҳақда Fitch Ratings кредит агентлиги расмий саҳифасида эълон қилди.

Artel 2021 йилда «B» халқаро кредит рейтингини олган Ўзбекистондаги биринчи хусусий ишлаб чиқариш компанияси ҳисобланиб, 2022 йилда ҳам ушбу даражасини муваффақиятли тасдиқлаган.
Fitch Ratings Artel компаниясида молиявий ўсиш кузатилганлиги боис, унинг рейтингдаги ўрнини қайта кўриб чиқди ва «ижобий» деб баҳолади. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда компаниянинг экспорт географияси сезиларли даражада кенгайди. 2022 йилда экспорт улуши жами тушумнинг 26 фоизини ташкил этди. Таққослаш учун, 2019 йилда ҳудди шу кўрсаткич умумий даромаднинг 14 фоизини ташкил қилган.

Шунингдек, Fitch Ratings компаниянинг барқарор менеджмент стратегияси билан бирга корпоратив бошқарув соҳасидаги узлуксиз ривожланишини ҳам алоҳида қайд этди. Агентликнинг прогнозларига кўра, жорий йил охиригача экспорт тушумларининг ўсиш суръати 31 фоизга етиши мумкин. Кредит рейтингини кўриб чиқиш ва яхшилаш чоғида агентлик Artel’нинг бозордаги мустаҳкам ўрни билан бир қаторда, Samsung ҳамда Shivaki каби етакчи жаҳон брендлари ўртасидаги узоқ муддатли муваффақиятли ҳамкорлигини ҳам ҳисобга олди.

Fitch Ratings — халқаро агентлик бўлиб, давлатлар, банклар ва компанияларнинг кредитга лаёқатлилигини мустақил баҳолаб, таҳлилий ва тегишли маълумотларни тақдим этади. Таъкидлаш жоизки, Fitch Ratings «Катта учлик»ка кирувчи халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлиб, унинг рейтинглари молиявий майдонда нуфузлилардан ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг