Уч боксчимиз финалда ғалаба қозонди
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий «Странжа-2021» халқаро мусобақаси ўз якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси бу йил ҳам мусобақани юқори натижа билан якунлади.
Бугун финал жангларида иштирок этган 3 нафар боксчимиз – Бобоусмон Батуров (-69 кг), Дилшод Рўзметов (-81 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) рақибларига имкон қолдиришмади ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.
Ярим финал босқичигача етиб келган Навбаҳор Ҳамидова, Шаҳобиддин Зоиров ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев бронза медали билан тақдирландилар.
Шу тариқа терма жамоамиз мусобақани 3 тадан олтин ва бронза медаллари билан якунлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter