Фатхулла Масъудов ҳақидаги нохуш хабар инкор қилинди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масъудов вафоти ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад қилди.
«Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масъудов вафоти билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги журналист ва блогерлардан фейк маълумотларни тарқатмасликни сўрайди», дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter