Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фаросатсизлик оқибати: Жиззахда ниҳоллар бетонланди

Фаросатсизлик оқибати: Жиззахда ниҳоллар бетонланди

Ижтимоий тармоқларда дарахтлар атрофи бетонлангани ҳақида фото тарқалди.

Экология қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.

Қайд этилишича, Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси «Дўстлик» МФЙ Халқлар Дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахтлар атрофи «Файз-Барака» МЧЖ томонидан йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилган.

Дарахтларнинг барчаси: 38 туп арча,  7 туп ясень,  1 туп тут,  1 туп акация,  1 туп гилос,  4 туп қайрағоч,  7 туп эльдор қарағайи,  12 туп айлант дарахтларининг тагидаги бетонлар бузиб олинди ва уларнинг таги юмшатилиб,  парвариш қилинди.

МЧЖнинг ушбу ишга йўл қўйган ходимларга нисбатан расмий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг