Фарғоналик фуқаро алиментни Россиядан юборди
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 12.04.2020 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор А.П.дан ундирувчи С.П. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюросининг Қувасой шаҳар бўлими томонидан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор А.П. яшаш жойидан ишлаш мақсадида Россияга кетгани аниқланиб, 2021 йил июлда унга қидирув эълон қилинган.
Қидирув ҳаракатлари жараёнида қарздор Санкт-Петербург шаҳрида таксичи бўлиб ишлаётгани аниқланиб, у билан онлайн мулоқот ўтказилган ва профилактик суҳбат қилинган.
Суҳбат якуни бўйича А.П.нинг яқин қариндошлари томонидан 7 сентябр куни 4 млн. 600 минг сўм алимент қарзи нақд шаклда тўлиқ тўлаб берилиб, ундирувчига тилхат асосида топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter