Фарғонадаги текстил корхонасида ёнғин содир бўлди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида қурилиши тугалланмаган текстил цехида ёнғин содир бўлди.
ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, 19 июнь куни соат 12:42 да қурилиши тугалланмаган калава ип ва рангли ип ишлаб чиқариш цехида содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:48 да ўраб олинган ва соат 13:02 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида цех биносининг 150 квадрат метр майдонида том қисми, оператор ва қоровул хонасининг ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 2 000 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter