Фарғонадаги масжидда 39 ёшли эркак пичоқланди
Фарғона вилояти Данғара туманидаги масжидда 31 ёшли эркак 39 ёшли эркакни пичоқлади.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 15 июнь куни «Саид Аҳмад» жоме масжидига пешин намозини ўқиш учун кирган икки нафар эркак ўртасида ўзаро жанжал юзага келади. Оғзаки жанжалдан сўнг масжид таҳоратхонасига кирган 39 ёшли эркакнинг ортидан кирган шериги, ёнида бўлган пичоқ билан унинг бош, бўйин ва қорин қисмларига бир неча бор зарба бериб, унга оғир тан жароҳати етказади. Шундан сўнг у масжид ёнида жойлашган «Навбаҳор» фуқаролар йиғини масъуллари ёнига югуриб кириб, бўлган воқеани уларга айтиб берган.
Жабрланувчи дарҳол туман шифохонасига олиб борилган. Тезкор операция натижасида беморнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчи қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter