Фарғонада сохта «ДХХчи» қўлга олинди. У давлат ходимидан пул талаб қилган
Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари Т.И товламачилик йўли билан вилоятдаги туманлардан бирининг халқ таълими бўлими мудири У.Р дан пул олаётганда ушланди. Т.И ўзини туман халқ таълими бўлими мудири У.Р га “ДХХ вилоят бошқармаси масъул ходими” сифатида таништирган.
Аниқланишича, у халқ таълими бўлими мудирига унинг устидан ариза тушганлигини маълум қилган. Бўлим мудири ҳар ойда мактаб директорларидан пул талаб қилиб келаётганлигини, яқинда юқори лавозимга қўйилган аёлдан катта миқдорда пора олганлигини исботловчи аудио ва видео ёзувлар борлигини айтиб, уни жавобгарликдан қутқариб қолиш эвазига 15 миллион сўм талаб қилган.
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ўтказилган тадбирда Т.И кўрсатиб ўтилган миқдордаги пулни олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Т.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1–қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter