Фарғонада қассобхонадан 100 кг гўшт ўмарилди
2023 йилнинг 25 февраль кунидан 26 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Марғилон кўчасида жойлашган қассобхонадан 100 кг мол гўштини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга этмаган М.Ш. ва Т.Э.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter