Фарғонада қарздор фуқаро МИБ ходимига темир билан жароҳат етказди
Сўнгги вақтларда МИБ ходимига қаршилик кўрсатиш, жароҳат еткаиз ҳолатлари кузатилмоқда.
МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т (1997 й.т.) қарздор М.Х. дан (1986 й.т.) алимент ундириш ҳақидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида унинг яшаш хонадонига борган. Лекин қарздор МИБ ходимининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, темир жисм билан унинг оёғига уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 10 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан М.Х. га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter