Фарғонада «MultaRadar» бир кунда 550 нафар «учқур»ни тутди
Кеча, 13 февраль кунидан «Нексия 3» автомашиналарига ўрнатилган «MultaRadar»лар «овга чиққан».
Қайд этилишича, ушбу радар 10 соат вақт ичида Фарғона вилояти бўйича 550 та автомашиналарнинг йўлларда тезликни ошириш билан боғлиқ қоидабузарликларини аниқлаган.
Айтилишича, бу «MultaRadar»ни ҳатто антирадарлар ҳам ўз вақтида аниқлай олмас экан. Йўлларда тезликни оширманг, ҳурматли йўловчилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter