Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ҳомиладор келиннинг жонига қасд қилиниши юзасидан Бош прокуратура маълумот берди

Фарғонада ҳомиладор келиннинг жонига қасд қилиниши юзасидан Бош прокуратура маълумот берди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда «Даҳшатли воқеа! 8 ойлик ҳомиласи билан келинни бўғизлаб ташлаган» сарлавҳали видеохабар тарқалган. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, 2021 йил июнь ойида У.Н. Ёзёвон тумани, Ўзбекистон кўчасида жойлашган хонадонлар бирига ғайриқонуний равишда кириб, мол-мулкларни қўлга киритмоқчи бўлган вақтида уйда бўлган ҳомиладор М.Қ уни кўриб қолганлиги сабабли, уни пичоқ билан бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда М.Қ касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 23 июнь куни Ёзёвон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича 1 нафар шахсга айб эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун 2021 йил 16 сентябрь куни Фарғона вилоят судига юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг