Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада аёл ўзини машинадан ташлади

Фарғонада аёл ўзини машинадан ташлади

Иллюстратив фото

Фарғона вилояти Бувайда туманида аёл турмуш ўртоғининг «Дамас»идан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди.

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, 34 ёшли Г.Д. 28 октябрь куни соат 19:00 ларда турмуш ўртоғининг «Дамас»ида кетаётиб, у билан жанжаллашиб қолган ва ўзини машинадан ташлаб юбориб, олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойига чиқилиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, қон доғи намуналари текшириб кўриш учун олинган. Ҳодиса жойини текшириш давомида чизмаси чизилган, ҳодиса жойида «Дамас»дан қолдирилган 2,80 метр тормоз изи аниқланган.

Судга оид тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида Г.Д.да бош мия очиқ жароҳати, бошининг энса соҳасида эзилиб йиртилган яра, бошининг энса, иккала чакка асос суяклари синиши, бош мия тўр пардалари остига қон қуйилишлари, бош мия моддасининг шиши, чап пешона соҳаси қонталаши, иккала тизза олди юзаларида шилинмалар, чап сони қонталашлар аниқлангани кўрсатилган.

Ҳодиса жойи Қўқон туманлараро суд тиббий экспертиза бўлими бошлиғи иштирокида қўшимча кўздан кечирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг