Фарғона ва Бухоро аэропортларида қатор рейслар кечиктирилди
Қуюқ туман сабаб Фарғона ва Бухоро аэропортларида бир қатор рейслар кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди.
Фарғона аэропортидаги қуюқ туман туфайли — кўриш масофаси 50 метр атрофида бўлиб, Ural Airlines авиакомпаниясининг Москвадан учиб келган SVR-8317 рейси аэропортга қўна олмаган ва соат 07:32 да Намангандаги захира аэродромига йўналтирилган.
227 нафар йўловчи Намангандан Фарғонада ер усти транспортида олиб келинган.
Об-ҳаво шароитининг ноқулайлиги сабаб Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент—Фарғона йўналиши бўйича учиши керак бўлган рейси кечиктирилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter