Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фақатгина нақдсиз ва карта билан тўланган харидлар учун кешбэк бериш режалаштириляпти

Фақатгина нақдсиз ва карта билан тўланган харидлар учун кешбэк бериш режалаштириляпти

2024 йилнинг 1 июлидан чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар фақатгина мобил иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоизли кешбэк қайтарилиши режалаштирилмоқда. Яъни нақд пулдаги тўловлар учун кешбэк қайтариш тартиби бекор қилиниши мумкин.

Бу ҳақда «Spot» нашри ўзида нусхаси бўлган Президентнинг яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси матнига таяниб хабар бермоқда.

Нашрининг таъкидича, ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмаган бўлиб, ҳозирда вазирлик ва идоралар орқали кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидларга берилган чеклар учун 1 фоизли кешбэк 2022 йил 1 январдан берила бошланган. 

Жорий йил аввалида эса Президентнинг тегишли қарори билан аҳолига қайтариладиган 1 фоизли кешбэк суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг