Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Фақат суд тартибида ҳал қилинади» — Президент кластерлар фаолиятини тугатишда ўзгариш бўлишини айтди

«Фақат суд тартибида ҳал қилинади» — Президент кластерлар фаолиятини тугатишда ўзгариш бўлишини айтди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари янада кучайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги видеоселекторда маълум қилиб ўтди.

Энди, очиқ танлов асосида барча кластерлар билан 30 йил муддатгача алоҳида шартнома тузилади.

Кластерларга ўғит, ёқилғи ва техника хизматлари каби масалаларни мустақил ўзлари ҳал қилиш ва уларни тўсиқсиз импорт қилишга рухсат берилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, пахтачилик фермерлари ерининг ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўшаган ерни қайта ижарага беришда ушбу ҳудуддаги кластерга танловда устуворлик берилади.

Президент шу билан бирга кластерлар фаолиятини тугатиш бўйича ҳам ўзгариш бўлишини таъкидлади.

Бундан буён, кластерлар фаолиятини тугатиш, Республика комиссияси хулосаси асосида, фақат суд тартибида ҳал қилинади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ўн кун муддатда ушбу масалаларни тартибга солиш учун қонун лойиҳаси киритишни Шуҳрат Ғаниев, Жамшид Хўжаев, Руслан Давлетов, Муртазо Рахматов (Кластерлар уюшмаси) ва Азиз Воитов зиммасига юклади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг