Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқ элчиси ишга қандай транспортда боради?

Евроиттифоқ элчиси ишга қандай транспортда боради?

Европа Иттифоқининг Тошкентдаги янги элчиси Тойво Клаар ўзбекистонликларни кўпроқ велосипед ва жамоат транспортидан фойдаланишга ундади.

16-22 сентябрь кунлари давом этадиган Европа ҳаракатланиш ҳафталиги муносабати билан тайёрланган видеолавҳада дипломат пиёда юриш ва жамоат транспортидан фойдаланишни маъқул кўришини таъкидлайди. Элчига кўра, ҳар бир инсон ўзгаришларни ўзидан бошлаши, ғояларни нафақат илгари суриш, балки уларга амал қилиши ҳам керак.

Пиёда юриш, велосипед ва жамоат транспортидан фойдаланиш атроф-муҳит тозалигини сақлаш, ресурсларни тежашга хизмат қилиши, айни чоқда, бу соғлом турмуш белгиси экани таъкидланган.

Маълумот ўрнида, Европа ҳаракатланиш ҳафталиги ЕИ томонидан Халқаро жамоат транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этиб келинади. Ҳафталикдан кўзланган мақсад ҳам инсонлар саломатлигини сақлаш, ҳам атроф-муҳит тозалигини муҳофаза этишдан иборат. Пиёда, велосипедда ёки жамоат транспортида ҳаракатланишни кенг тарғиб этиш орқали транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли газлар миқдорини камайтириш, экологияни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда энергия манбаларини тежаш кўзда тутилган. Бу йил ҳафталикка дунёнинг 45 давлатидаги 2500 га яқин шаҳар қўшилган.

Аввал хабар берганимиздек, ЕИнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Тойво Клаар 11 сентябрь куни мамлакатимиз ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг