Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Эврилиш» фильми жуда яхши кутиб олинди

«Эврилиш» фильми жуда яхши кутиб олинди

Кеча Киночилар уйида режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Эврилиш» психологик драмаси ОАВ вакиллари, мутахассислар, ижодкорлар ва талабалар учун намойиш этилди.

Фильм жуда илиқ кутиб олинди. Муҳокамада сўзга чиққанлар ҳам уни ижобий баҳолашди. Айниқса, бош қаҳрамон Ўлмас Ўраевнинг моҳирона ижроси, кечинмалари, актёрлик амплуаси ва тактикаси ёрқин кўрсатиб берилди.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ёлқин Тўйчиев, фильм продюсери Авазхон Тожихонов, постановкачи оператор Рустам Муродов, постановкачи рассом Бектош Ражабов, картина директори Шокир Набиев.

Ролларда Ўлмас Ўраев, Бахром Матчонов, Ботир Абдураҳмонов, Жўрабек Арзиев, Илмира Раҳимжонова, Юлдуз Ражабовa, Игорь Бухаидзе, Евгений Москвичев ва бошқалар. Суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Афғонистон, Миср ва Англияда бўлиб ўтган.

Охирги йиллар Кинематография агентлиги томонидан мана шундай омадли, юқори савиядаги кинокартиналар суратга олиняпти. Шулар жумласига «Фариданинг икки минг қўшиғи», «Рангсиз тушлар», «Ибрат», «Илҳақ», «Тутқунлик», «Меҳр» ва бошқа кинокартиналар киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг