Эврил Турон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта қабул қилинди
Ўзбек ёзувчиси Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қайта аъзо қилинди. Бу ҳақда «Турон 24» уюшмадаги манбасига асосланиб хабар берди.
Адабий тахаллуси Эврил Турон бўлган Мамадали Маҳмудов 2016 йил февраль ойида Уюшма аъзолигидан чиқарилган эди.
Шунингдек, Ёзувчилар уюшмасига яна 40 нафар ижодкор қайта аъзолик учун ариза топширган.
Мамадали Маҳмудов ҳаёти ва ижоди мураккаб кечган адиблардан биридир. Асарларида ўзбек халқининг миллий озодлик курашларини қаламга олган.
1999 йил февраль воқеаларидан сўнг ёзувчи қамоққа олиниб, 13 йил қамоқда ўтирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter