Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Етти хазинадан бири. Эчкичилик – сердаромад соҳа

Етти хазинадан бири. Эчкичилик – сердаромад соҳа

Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, «Нурафшон» шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳамза Асабоев Россиянинг Олтой ўлкасидан 250 бош наслли эчки келтирди. Эчкичилик чорвачиликнинг сердаромад ва серпушт тармоғи ҳисобланади.

Бу тармоқ халқ хўжалиги учун қимматли тивит, гўшт, тери ва сут етиштириб беради. Эчкидан олинадиган тивит нозиклиги, майинлиги, енгил ва пишиқлиги билан ажралиб туради. Ангор зотли эчкилар тивитининг узунлиги 912 см. бўлиб, ундан қимматбаҳо рўмол, трикотаж кийимлар, гилам тайёрланади. Эчки терисидан камар, оёқ кийимлари, 1,53 ҳафталик эчки боласидан бош кийими тикиш мумкин.

Эчки сути севиб истеъмол қилинади. Унинг таркибида фойдали элементлар фосфор, кальций кўп бўлади. Ёш болалар ва ошқозон касалига чалинган кишилар учуншифобахш ҳисобланади. Ўртача ҳар 100 бош урғочи эчкидан 145-150 та улоқ олинади.

Ҳамза Асабоев олиб келган ангор наслли эчкилар туёқ сони ҳозир 400 тадан ошиб кетди. Чорвадор эчкидан олинаётган сут ва тивитни ички бозорга чиқараяпти. Кейинчалик тармоқни янада ривожлантириб, тури, ҳажми ва сифатини оширишни ният қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг