Италия Ўзбекистон чорвачилигига 90 млн евро инвестиция киритади
Италия чорвадорлар уюшмаси, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда, Мирзаобод ва Қуйи Чирчиқ туманларида жами 90 млн еврога тенг иккита лойиҳани жорий қилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Италияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Италия чорвадорлари уюшмаси ўртасида англашув меморандуми имзоланган.
Италия чорвадорлари уюшмаси ўз соҳасида Европадаги энг йирик ташкилот бўлиб, 40 000 аъзога эга. Ташкилотнинг 14 та шахсий ветеринария ва генетик лабораториялари мавжуд. Уюшма Ўзбекистон билан бир қанча лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик тажрибасига эга.
Жумладан, Тошкент вилоятида дунёдаги энг йирик қуёнчилик фермаларидан бирини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширган. Фермер хўжалиги негизида ҳар йили 2 миллион бошгача қуён боқиш, шунингдек, чорва озуқаси, табиий ўғит ва гўшт маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter