Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕТТБ собиқ президенти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси бўлди

ЕТТБ собиқ президенти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси бўлди

Сума Чакрабарти.

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Сума Чакрабарти ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.

Таниқли мутахассис ЕТТБ президенти даврида бир неча бор Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган. Пандемия даврида эса видеоалоқа орқали музокара ўтказганди.

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги улкан хизматлари президент Сума Чакрабартини «Дўстлик» ордени билан мукофотлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг