Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага Қуёш тутилади

Эртага Қуёш тутилади

Иллюстратив фото

Эртага, 8 апрел санасида Шимолий Америкада қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилади. Уни Мексика, АҚШ ва Канадада кузатиш мумкин.

Ҳодиса Тинч океанида бошланади, уни биринчи бўлиб Кук ороллари таркибига кирувчи Пенрин атоллида яшовчилар кўра олишади.

Сўнгра Қуёшни тўсувчи Ой сояси 2500 км/соатдан юқорироқ тезликда океан бўйлаб ўтиб, маҳаллий вақт билан соат 11:07 (Гринвич бўйича 18:07) Мексика соҳилларига етиб боради, 20 дақиқадан сўнг Мексика ва АҚШ чегарасини кесиб ўтади, яна бир неча соатдан сўнг, бутун қитъани кесиб ўтиб, Атлантика океанига ўтиб кетади.

Қуёшнинг кейинги ҳалқали (тўлиқ бўлмаган) тутилиши шу йилнинг 2 октябрида Жанубий Америкада кузатилади. Уни, шунингдек, қисман Шимолий Америкада, Тинч океани ва Атлантикада кузатиш мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг