Эрондаги фожиа қурбонлари сони икки баробарга ошди
Эроннинг Кирмон шаҳрида, генерал Сулаймоний қабри яқинидаги портлашларда ҳалок бўлганлар сони 103 кишига етди.
Шунингдек, 170 киши жабрланган.
Дастлаб 53, сўнгра эса 73 киши қурбон бўлгани хусусида хабар берилганди. Портлашлар Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийни хотирлаш учун минглаб кишилар йиғилган вақтида содир бўлган.
Эрон бош прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан текширув бошлади. Теракт ташкилотчилари ҳусусида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймоний 2020 йил 3 январда Ироқ ҳудудида, Доналд Трамп президентлиги вақтида ўлдирилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter