Эронда кучли зилзила — қурбон ва жароҳатланганлар бор

Эроннинг Теҳрон ва Мозандарон вилоятлари туташ ҳудудда кеча, 7 май санасида кучли зилзила содир бўлди. «Mehr» агентлиги хабарида зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 5,1 баллга тенг бўлгани айтилади.
«Ер қимирлаши оқибатида Дамованд шаҳрида 60 ёшли эркак киши ҳалок бўлди, 11 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олди», дейилади хабарда.

Хабарларга кўра, ушбу зилзила оқибатида Хуррамобод шаҳрида жойлашган, Сосонийлар даврида қурилган (224—651 йиллар) Фалак ол-Афлок қалъасига жиддий шикаст етган. Хусусан, қалъа деворларида чуқур ёриқлар пайдо бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter