Эронда галдаги антирекорд: коронавирусни юқтириш ҳолати нега кескин кўпайди?

Эронда коронавирус туфайли 133 киши вафот этгандан сўнг COVID-19 қурбонлари сони 10 минг кишига яқинлашиб қолди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Лари.
У «IRINN» телеканали орқали ўтган бир кеча-кундузда коронавирус билан боғлиқ 2531 та янги ҳолат қайд этилгани, 133 киши ҳаётдан кўз юмгани, бу ўтган 2,5 ой учун антирекорд ҳисобланишини маълум қилди (охирги марта бундай кўрсаткич 7 апрель куни кузатилганди).
Ҳукумат 19 февралда COVID-19 ҳақида илк бор маълум қилгандан буён зарарланганлар сони жами 212 501, вафот этганлар сони 9996, тузалганлар сони 172 096 кишига етган.
Эронда бир кунни ҳисобга олмаганда икки ҳафтадан бери ҳар куни 100 дан ортиқ киши вафот этмоқда: 14 июнда Эронда икки ойдан ортиқ вақт давомида илк бор 100 дан ортиқ киши коронавирус қурбонига айланди. Бундай кўрсаткич охирги марта 13 апрелда қайд этилганди. Июнь бошларида Эронда чеклов қоидалари енгиллаштирилганидан сўнг касалликка чалинишлар сони сезиларли даражада кўпайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter