Эрон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари ўлимга ҳукм қилинди
Эрон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Алиризо Акбарий ўлимга ҳукм қилинди. Мамлакат разведка вазирлиги баёнотига кўра, Акбарий Британия махсус хизматлари фойдасига жосуслик қилган.
«Эроннинг махфий стратегик марказларидаги британ разведка хизматининг энг муҳим агентларидан бири фош этилди. Узоқ давом этган ва кўп босқичли аксилразведка амалиётидан сўнг у ҳибсга олинди. Алиризо Акбарий Британия хизматидаги жосус бўлиб чиқди», — Эрон разведка вазирлигидан иқтибос келтирди Tasnim агентлиги.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter