Эрон – Ўзбекистон: ўзаро учрашувлар тарихи қандай?

Бугун, 25 март куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 8-тури доирасида Ўзбекистон сафарда Эронга қарши майдонга тушади.
Ушбу баҳс олдидан жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйинларга назар соламиз.
Форслар ва «оқ бўрилар»нинг илк тўқнашуви ўтган асрга тўғри келади. 1998 йилнинг 14 декабр санасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Эрон йирик – 4:0 ҳисобида зафар қучган. Шундан сўнг жамоалар тез-тез ўзаро тўқнаш келган. Бугунга қадар терма жамоалар барча мусобақаларда 15 бор учрашиб, бу баҳсларнинг 10 тасида форслар ғалаба қозонган.
Қарама-қаршилик тарихида Ўзбекистон бир марта рақибларидан устун келган, қолган 4 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
2012 йилнинг 14 ноябрида ЖЧ 2014 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон Эрон устидан ягона ғалабасини нишонлаган. Теҳрондаги «Озодий» стадионида бўлиб ўтган баҳсда Улуғбек Бақоев ягона гол муаллифига айланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter