«Эркатойлар»га чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда «Ким бу эркатойлар?» сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди. Шундан сўнг ЙҲХБ ушбу видео юзасидан расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ҳолат жорий йилнинг 25 май куни, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, «Юқори» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ушбу ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ ходими О.Ортиқов томонидан жами 5 та «Ласетти» ва 1 та «Нексия-3» русумли автомобиллар тўхтатилган.
Автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан қоидабузарликлар бўйича тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.
Шундан сўнг, қоидабузарлик содир этган 11-синф битирувчиларининг ота-оналари, мактаб директори ва синф раҳбарлари ўртасида муҳокама ўтказилиб тегишли чоралар белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter