Тўйда «шоу» кўрсатганлар қамалди
Янгийўлда яқинининг тўй маросимига борган икки нафар ёш йигит ўз автомашинасида руль бошқарувини қўйвориб, тана қисмларини автомашинадан чиқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат Тошкент вилояти ИИББ ЖХД ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, қоидабузарликни Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 22 ёшли йигитлар содир этганлиги аниқланиб, уларга қонуний чора кўрилиши таъминланди.
Ҳолат юзасидан Янгийўл туманида ўтказилган суд мажлисида қоидабузар ҳайдовчиларнинг ҳар иккиси ҳам 10 суткага қамалди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter