Эрдўғон тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди
Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) спикери Мустафо Шентоп, Украинадаги инқирозни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Президент Таййип Эрдўғонни Нобел Тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатганини айтди.
«Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун Президент Эрдўғонни Нобел Тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатдим. Менинг аризам бор. Бошқа ўлкалардан аризалар топширилади», – дейди Мустафо Шентоп.
Маълумот учун, Туркия президенти Украина-Россия ўртасидаги урушга барҳам бериш учун ўртада воситачи ролини ўйнаб келмоқда. Бундан ташқари, Туркия лидери Украина портларида қолиб кетган 20 миллион тонна дон маҳсулотларини олиб чиқишда жонбозлик кўрсатган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter