Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ердаги илк космодром — «Бойқўнғир» 70 ёшда

Ердаги илк космодром — «Бойқўнғир» 70 ёшда

Фото: «Роскосмос»

Дунёдаги биринчи ва энг йирик «Бойқўнғир» космодроми 70 йиллигини нишонламоқда. Бугун, 2 июн куни Бойқўнғир шаҳрида байрам тадбирлари ўтказилади.

Тадбирнинг диққатга сазовор воқеаларидан бири сифатида очиқ осмон остида янги музей очилиши айтилмоқда — бу ерда ракета-космик техникалар намойиш қилинади.

Қозоғистондаги космодром рекорд даражада қисқа вақтда қурилган — 1955 йил баҳоридан 1956 йил декабригача биринчи навбатдаги объектлар фойдаланишга топширилган. Илк парвозларга старт мажмуасини қуриш учун миллион куб метрга яқин тупроқ олиниб, 30 минг куб метрдан зиёд бетон қуйилган.

1957 йили «Бойқўнғир»дан илк сунъий йўлдош старт олган, 1961 йилда эса Юрий Гагариннинг афсонавий парвози амалга оширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг