Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер қаърида 10 квадриллион тонна олмос топилди

Ер қаърида 10 квадриллион тонна олмос топилди

Фото: «Sabah»

Бир неча ой аввал Африка жанубидаги Лесото давлатида топилган олмос парчаси кимошди савдосида 40 миллион долларга сотилган эди. Тадқиқотчилар бундай олмос ер қаърида жуда мўл эканини маълум қилишди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар сейсмик тўлқинларни таҳлил қилиб, ернинг 145 ва 241 километр қаърида 10 квадриллион тонна олмос борлигини кашф қилишди.

Олимлар ер қаърида тескари тоғларга ўхшаш олмос тоғлари борлигини айтишмоқда.

Мутахассислар «ер ядросининг 2 фоизи олмосдан таркиб топган» дея тахмин қилишмоқда.

«AGU Journal Geochemistry, Geophysics, Geosystems» журналида чоп этилган хабарда ёзилишича, ер қаъридаги олмос миқдори 10 квадриллион тоннадан ҳам кўп экан.

Тадқиқотчилар гуруҳидан бўлган «Massachusets Teknoloji» (MIT) институти олими Улрих Фаулнинг айтишича, олмос аввал ўйланганидек экзотик эмас, балки геологик нуқтаи назардан жуда оммавий экан. Лекин бугун олмосни 240 километр чуқурликдан қазиб олиш имкони йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг