Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг йирик қора бриллиант сотувга қўйилди — «Энигма»

Энг йирик қора бриллиант сотувга қўйилди — «Энигма»

Фото: «The Crypto Times»

Sotheby’s кимошди савдолари уйи дунёдаги энг йирик — 555,55 каратли «Энигма» қора бриллиантини сотувга қўйди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Бриллиантнинг онлайн савдоси 3–9 февраль кунлари Дубайда ўтказилади.

Номи ошкор қилинмаган эгаси олмосни 1999 ёки 2000 йилда ишлов берилмаган шаклда сотиб олган. Ўшанда қимматбаҳо тошнинг оғирлиги 800 каратдан ошган, қора бриллиантга ишлов беришга йиллар сарфланди ва унда 55 та қирра пайдо бўлди.

Sotheby’s маълумотига кўра, бу дунёдаги ишлов берилган энг йирик табиий қора бриллиант. «Энигма» 2006 йилда Гиннесснинг рекордлар китобига дунёдаги энг катта ишлов берилган олмос сифатида кирганди.

«Энигма» захира нархисиз савдога қўйилади, яъни бриллиантнинг бозор қийматидан қатъи назар, энг катта нархни таклиф этган харидорга сотилади. Тўлов воситаси сифатида криптовалюта қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг