Энг қора рангли дарё топилди
Экологлар дунёдаги энг қора сувга эга дарё топилганини хабар беришди. У Aфрикада жойлашган. Бу Руки Конгонинг ирмоғи, дунёдаги энг катта иккинчи дарё ҳисобланади.
Кузатишлар шуни кўрсатдики, Руки дарёси Aмазондаги машҳур Рио Негродан анча қуюқ. Олимлар ушбу ноодатий хусусиятга нима сабаб эканини аниқлаш учун тадқиқот ўтказдилар, деб хабар бермоқда МИР 24 нашри.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, Рукидаги сувда кўп миқдорда эриган органик моддалар мавжуд. Бундан ташқари, паст нишаб туфайли, унда чўкинди деярли йўқ.
Углеродга бой моддалар ўрмонни ювадиган ёмғир билан бирга дарёга қуйилади. Бундан ташқари, ёмғирли мавсумда оқим кенгаяди ва бир неча ҳафта давомида ўрмонни сув босади. Шу вақт ичида органик моддаларнинг ҳам сувга қўшилиши фаоллашади.
Олимларнинг таъкидлашича, Рукининг ҳавзаси Швейцариядан тўрт баравар катта. Бу ҳудуд ҳали ҳам ўрганилмаган тропик ўрмонлар билан қопланган. Дарё бўйлаб йирик торф ботқоқлари бор.
Ўзининг ноёб хусусиятларига қарамай, дарё ҳақида илгари илмий тадқиқотлар қилинмаган. Олимлар 1930 йилларда сув сатҳини ўлчашган, аммо уларнинг кимёвий таркиби шу пайтгача ҳеч қачон таҳлил қилинмаган.
Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, Руки таркибида Конгога қараганда тўрт баробар ва Рио-Негрога қараганда 1,5 баробар кўпроқ органик углерод мавжуд. Органик моддаларнинг асосий манбаи торф эмас, балки ўрмон ўсимликларидир. Конго ҳавзасидаги торф ботқоқлари тахминан 29 миллиард тонна углеродни сақлайди, аммо олимлар ҳали ҳам унинг атмосферага тарқалиши эҳтимолини паст деб ҳисоблашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter