Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мораторий татбиқ этилган ҳудудларнинг чегаралари белгиланди

Мораторий татбиқ этилган ҳудудларнинг чегаралари белгиланди

Фото: «Xabar.uz»

«Норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этилган сув ҳавзалари ҳудудларининг чегараларини белгилаш тўғрисида»ги Ҳукумат Қарори (566-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари тасдиқланди.

Бунда мораторий татбиқ этиладиган дарёлар ҳудудлари чегараларига дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.

Тегишли ташкилот ва ҳокимликлар:

  • дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида дарё ўзанларини тозалаш ва норуда материалларини қазиб олиш ишлари тўхтатилишини қатъий назоратга олади;
  • дарё ўзани, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларини ноқонуний қазиб олишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирилади ҳамда жорий қилинган мораторийни бузишга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминлайди.

Дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган қум-шағал қазиб олувчи ҳамда қайта ишловчи тадбиркорлар тоғ ва тоғолди ҳудудларга ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш чоралари кўрилади.

Кўчирилаётган тадбиркорларга норуда материалларини ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи “E-auksion” орқали расмийлаштириб берилади.

Маълумот учун: Президент Фармонига мувофиқ, юқоридаги дарёлар ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг