Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп шакар ишлаб чиқарувчи мамлакат экспортни чеклади

Энг кўп шакар ишлаб чиқарувчи мамлакат экспортни чеклади

Фото: «EADaily»

Ўз озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатлаш учун Ҳиндистон буғдой экспортини тўхтатганини ёзгандик. Энди навбат — шакарга.

Ҳиндистон ҳукумати, нархларни назоратда ушлаш учун, сентябргача давом этадиган маркетинг мавсумида шакар экспортини 10 млн тоннагача камайтирди.

Мамлакатдаги сотувчилар 1 июндан 31 октябрга қадар шакарнинг исталган экспорти учун «махсус рухсатнома» олишлари талаб этилади.

Ҳиндистон шакар ишлаб чиқаришда дунёда биринчи, экспорт қилишда Бразилиядан сўнг иккинчи ўринда туради. Осиёнинг учинчи йирик иқтисодиёти саналган Ҳиндистонда инфляция апрелда йиллик кесимда 7,8 фоизга чиқди, бу сўнгги саккиз йилдаги энг ёмон кўрсаткич.

2021 йилнинг октябридан 2021 йилнинг сентябрига қадар давом этувчи маркетинг йилида ҳинд шакар заводлари 9 млн тонна атрофида маҳсулотни экспорт қилиш бўйича шартномалар тузганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг