Энди пиёда юриб 100 миллион сўм ютиб олиш имкони бор — Туризм ва спорт вазирлиги
Энди пиёда юриб 100 миллион сўм ютиб олиш имкони бор — Туризм ва спорт вазирлиги бу ҳақда маълум қилди.
Маълумки, 2020 йилнинг 30 октябрида «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ, «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформаси ташкил этилган эди.
Хабарга кўра, эндиликда 1hls.uz платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизими жорий қилинмоқда.
Платформа фойдаланувчиларини янада кўпроқ рағбатлантиш мақсадида ҳар ҳафта битта 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва мингта велосипед ўйналади.
Шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик фаоллари, IT-мутахассислар, журналист ва блогерлардан иборат Жамоатчилик назорати кенгаши ташкил этилади ҳамда барча жараёнлар устидан қатъий назорат олиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter