Олимлар қисқа вақт ичида одамни беш ёшга ёшартириш мумкинлигини аниқлашди
Ёшартириш афсона ёки ҳақиқатми? Ҳозирги кунда соғлом турмуш тарзини олиб боришга, спорт билан шуғулланишга интилаётганлар сони ортиб бормоқда. ННГУ институти раҳбари Алексей Москалевнинг сўнгги тажрибаси шуни кўрсатдики, бу ҳақиқатан ҳам биологик ёшни камайтириши мумкин.
Тадқиқот икки ҳафта давомида санаторияда дам олаётган 43 иштирокчида ўтказилди. Бу даврда улар спорт билан шуғулланиши, нафас олиш машқларини бажариши, физиотерапия машғулотларида қатнашиши ва паст калорияли, соғлом парҳезга риоя қилишлари керак эди.
Биологик ёшни синовдан ўтказгандан сўнг, олимлар икки ҳафта ичида иштирокчилар беш ёшга ёшарди, деган хулосага келишди.
Шундай қилиб, маълум вақтда тартиб-қоидаларга риоя қилиш ҳақиқатан ҳам тананинг умумий соғлом бўлишига ёрдам беради. Бундан ташқари, Алексей Москалевнинг сўзларига кўра, энди ёшни орқага қайтариш мумкин. Сурункали касалликнинг ривожланишидан, белгилари намоён бўлишидан анча олдин «белги» белги бераётган «кексалик соати» бунга ёрдам беради.
Ўзингизга минимал ёрдам бериш учун албатта тўғри овқатланишни йўлга қўйишингиз керак бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter