Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов Тошкентга келди

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов Тошкентга келди

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Саммитида қатнашиш учун Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам  мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Бугун, 9 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган мазкур саммитда иштирок этиш учун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар мамлакатимизга етиб келгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг