Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эммануэл Макрон Ўзбекистонга келмоқда

Эммануэл Макрон Ўзбекистонга келмоқда

Франция президенти Эммануел Макрон Қозоғистонга ташрифидан сўнг 2 ноябр куни Ўзбекистонга боради. Бу ҳақда Елисей саройига таяниб, AFP хабар берди.

«Франция бу икки давлатни ислоҳот ва модернизация йўлида қўллаб-қувватлашга, халқаро муносабатларни диверсификация қилишга ҳисса қўшишга, уларнинг мустақиллиги ва суверенитетини, шунингдек, Европа билан муносабатларни мустаҳкамлаш ниятини қўллаб-қувватлашга тайёр», — дейилади хабарда. 

Елисей саройи Қозоғистон ва Ўзбекистонни Францияга яқинлаштиришдан мақсад «иқтисодий соҳада, хусусан энергетика соҳасида, муҳим материаллар етказиб бериш, транспорт, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва мудофаа соҳаларида ҳамкорлик қилиш» эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги байрами табригида Макрон Ўзбекистонга бориши ҳақида маълум қилганди. Бундан аввал, 2022 йил ноябрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Францияга борганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг