Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Макроннинг ҳаракати Ҳиндистон бош вазирини ноқулай аҳволга солди

Макроннинг ҳаракати Ҳиндистон бош вазирини ноқулай аҳволга солди

Парижда бўлиб ўтаётган сунъий интеллект бўйича AI Action халқаро саммитида Франция президенти Эммануэл Макрон Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан қўл бериб кўришмади. Жаноб Моди Францияга уч кунлик расмий ташриф билан келганди.

Меҳмонларни қутлаш чоғида Эммануэл Макрон, шунингдек, АҚШ вице-президенти Ж.Д.Венс, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Канада Бош вазири Жастин Трюдо ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен билан саломлашди. Франция президенти Нарендра Модининг чўзилган қўлига эътибор бермаган. Саммитнинг трансляцияси Accosiated Pressʼнинг Youtube каналида чоп этилди.

Конференцияда Нарендра Моди сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича ўқитишга сармояни кўпайтиришга чақирди. AI Action 2025 ни ташкил этган француз томони келгуси йил саммитга Ҳиндистон мезбонлик қилишини тасдиқлади.

Нарендра Моди 10 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Францияга ташрифидан мақсад мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш бўлишини айтди. Саёҳат давомида Моди ва Эммануэл Макрон Франциянинг Марсел шаҳрида Ҳиндистон консуллигини очишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг