Эмлаш бўйича етакчи ҳудудлар номи маълум қилинди
![Эмлаш бўйича етакчи ҳудудлар номи маълум қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1823192728.jpg)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 35386 нафарга етди.
5 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (1783 нафар),
Тошкент шаҳри (1691 нафар),
Тошкент вилояти (1321 нафар),
Наманган вилояти (1171 нафар),
Андижон вилояти (1128 нафар) банд қилди.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан оммавий эмлаш бошланди.
![](https://xabar.uz/static/uploads/36/720__nXcHjD9nz7e3kqj0gWJSYW7DqSqhYUvS.jpg)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter